Москвада истиқомат қилувчи аёл ўз уйида пул эвазига 220 та мигрантни рўйхатга қўйган

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишИностранные рабочие в общежитии
Иностранные рабочие в общежитии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу аёл 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Москвада истиқомат қилувчи аёл ўз квартирасида пул эвазига икки ой ичида 220 та мигрантни рўйхатга қўйган. Бу ҳақда ИИБ Шимолий маъмурий округи матбуот хизмати.

Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Россия фуқароларига мигрантларни рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берилади

"Ғарбий Дегунино тумани ички ишлар ҳодимлари пул эвазига хорижий фуқароларни ҳисобга қўйган аёлни қўлга олишди. 2017 йил декабрдан 2018 йил феврал ойига қадар 42 ёшли Москвада истиқомат қилувчи аёл пул эвазига ўзининг квартирасида 220 та хорижий фуқарони рўйхатга қўйган. Аёл ушбу фуқаролар шу квартирада яшамаслигини олдиндан билган", — дейилган хабарда.

Ушбу аёлга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 322.2 — моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу модда талабларига кўра 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазо чораси қўлланиши назарда тутилган.

Гумонланувчидан эҳтиёт чора сифатида мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олинган.

Янгиликлар лентаси
0