Сиёсат

Афғонистон бўйича Тошкент анжуманида АҚШ томондан Томас Шеннон иштирок этади

© AFP / STRАҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон
АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Афғонистон бўйича халқаро анжуманда АҚШ томонидан ким иштирок этишини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро анжуманда иштирок этади.

Флаги стран-участниц конференции по обеспечению безопасности и устойчивого развития в Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда ўтадиган Афғонистон бўйича анжуманга Қатар ҳам таклиф этилди

"АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси расман маълум қилишича, Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ делегациясига Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон раҳбарлик қилади. Шунингдек, Тошкент форумида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси, Элчи Ҳироши Такаҳаши бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этишини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, БМТ Бош котиби, Хитой Ташқи сиёсат муассасаси раҳбари таклиф этилган. Россия делегацияси мамлакат ТИВ раҳбари Сергей Лавров бошчилигида ташриф буюради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала