Халқ таълими вазирлиги: ҳашар - меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди

© Министерство народного образованияВо всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги шу кечаю-кундузда умумхалқ хайрия ҳашарида ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳам иштирок этаётганликлари ҳақида хабар берди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 18-19 март кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари ўқитувчилар, ўқувчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида уюшқоқлик билан ўтмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда Наврўз арафасида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
"Ҳашар — халқимизнинг гўзал анъаналаридан бўлиб, эзгу мақсад йўлида инсонларни жипслаштиради, меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, атроф-муҳит озодалигини таъминлашга ҳисса қўшади.

Таълим муассасаларида ўтказилаётган хайрия ҳашаридан кўзланган мақсад ҳам Наврўз умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш, ўқитувчи ва ўқувчилар орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, таълим муассасаларини ободонлаштиришдан иборат.

Қолаверса, бу каби умумжамоавий хайрия ишлари ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида ўзаро ҳурматнинг ошишига хизмат қилади, педагоглар жамоасини бирлаштиради, ўқувчиларда атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткор муносабтда бўлиш, тозаликка риоя қилиш кўникмаларини мустаҳкамлайди", — дейилади хабарда.

© Министерство народного образованияВо всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ - Sputnik Ўзбекистон
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ

Вазирлик хабарига кўра, икки кунлик хайрия ҳашарида 2 миллион нафарга яқин соҳа вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 1,2 минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 1,1 млн. дан ортиқ манзарали, мевали дарахтлар ва гул кўчатлари экилди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди.

© Министерство народного образованияВо всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ  - Sputnik Ўзбекистон
Во всенародном хашаре приняли участие учителя и ученики школ

Умумхалқ хайрия ҳашари натижасида янада кўркам қиёфа касб этган таълим масканлари ўқувчиларни ўз бағрига тортади, уларни илм чўққиларини забт этиш, янгидан янги билим олишга чорлайди. Бир сўз билан айтганда, таълим муассасаларида Наврўз — умуммиллий байрам, шарқона янги йилни кўтаринки, аъло кайфиятда кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида соҳа ходимлари томонидан муносиб тайёргарлик кўрилмоқда, қўшимча қилинган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0