Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди

Oбуна бўлиш
Спутник мухбири Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодисага изоҳ беришни сўраб, Самарқанд вилояти ҳокимлигига мурожаат қилган эди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Диана Еникеева билан боғлиқ ҳодиса юзасидан холисона суриштирув ишлари олиб борилади ва холисона ҳуқуқий баҳо берилади, деб ваъда берилган Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев томонидан Спутник нашрига йўлланган расмий жавобда.

© Хокимият Самаркандской областиПисьмо от имени хокимията Самаркандской области
Письмо от имени хокимията Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Письмо от имени хокимията Самаркандской области

"Самарқанд ҳокимлиги номидан ва шахсан ўз номимдан вилоятимизнинг Каттақўрғон туманида юз берган ЙТҲда Диана Еникееванинг фожиали вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилишимга рухсат этинг. Ҳар бир инсон ҳаёти биз учун қадрли ва юз берган ҳодиса йўлларда хавфсизликни кучайтириш лозимлигидан далолат беради. Марҳуманинг оиласига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатилади", — деб бошланади мактуб.

Хашар в переводе с арабского языка означает совместный труд, благотворительность. В современном Узбекистане хашар означает то же, что субботник — безвозмездная уборка территории силами граждан. - Sputnik Ўзбекистон
Диана Еникеева: мажбурий меҳнат қурбоними ёки виждонли инсон намунаси!?
Жўраев, бундан ташқари, юз берган ҳодиса юзасидан холисона суриштирув ишлари олиб борилиши ва холисона ҳуқуқий баҳо берилишини ваъда қилган.

"Бахтсиз ҳодиса юзасидан оммавий ахборот воситаларида юз берган ҳодиса юзасидан эълон қилинган хабарлар ва турли изоҳлар, қолаверса бу ҳодисани вилоятимизга Давлат раҳбарининг ташрифи билан боғлаш бу нохолисликдир ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шу муносабат билан барча масс медиаларни ушбу ҳодисани бир томонлама ёритишдан сақланишни ва холис бўлишга чақирамиз", дейилади хатда.

"Вилоят ҳокими раҳбари сифатида, ишонтириб айтаманки, ижтимоий соҳа ходимлари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ишларига жалб этилмаган ва бундан кейин ҳам жалб қилинмайди", — дейилади расмий изоҳда.

Янгиликлар лентаси
0