Ҳодисалар

Ўзбекистонда тадбиркор сувенир долларларга алданди

Муқаддам судланган шахс ишонувчан тадбиркорга сувенир бўлган етти минг етти юз эллик долларни топшириб, эвазига 36 минг уч юз минг сўмлик "ойналарни олиб кетган

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Муқаддам судланган А.Сафаров тадбиркорга сувенир бўлган етти минг етти юз эллик АҚШ долларини бериб алдади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

На автостоянке возле завода General Motors - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Тошкентда 53та машинани ижарага олиб сотиб юборган фирибгар қўлга олинди
Хабарда сувенир долларларга алданган шахс — "Гласс экспо" МЧЖ раҳбари Х.Пўлатов эканлиги айтилган. У жорий йил 16 феврал куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, ўзини "Бекзод" деб таништирган номаълум шахсга 36 минг 300 минг сўмлик ойналарни сувенир доллар эвазига бериб юборганлигини айтган.

Маълум бўлишича, фирибгар тадбиркорнинг мобиль телефонига қўнғироқ қилиб, ўзини "Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида "Акфа" ромларни ясаш билан шуғулланаман" деб алдаган. Сўнгра умумий қиймати 36 минг 300 минг сўмлик ойналарни сотиб олишга келишиб, ойналарни Сирдарё тумани ҳудудида кутиб олиб, оқ полиэтилен пакетга скотч билан ўралган сувенир бўлган 7 минг 750 АҚШ долларини гаров сифатида берган.

Аммо бу ҳам ҳаммаси эмас. Фирибгар ойналарни Гулистон шаҳрида жойлашган "Лорд савдо инвест" хусусий корхонаси раҳбари, Х.Ахмедовга сотиб юбориб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида яшовчи, мақаддам судланган, 1989 йилда туғилган А.Сафаров содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала