Назарбоев Путинни президент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади

© Sputnik / Sergey Guneev / Медиабанкка ўтишКандидат в президенты России, действующий президент России Владимир Путин во время голосования на выборах президента России
Кандидат в президенты России, действующий президент России Владимир Путин во время голосования на выборах президента России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президентлигига бўлиб ўтган сайловларда 99% овоз сарҳисобида Путинга 76%дан кўп сайловчилар овоз беришгани маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев душанба куни Владимир Путинни Россия президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади, деб хабар қилди Қозоғистон раҳбари матбуот-хизмати.

"Нурсултон Назарбоев ва Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Қозоғистон президенти Владимир Путинни Россия Федерацияси президентлигига бўлиб ўтган навбатдаги сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади", — дейилади Назарбоев матбуот-хизматининг Twitter даги хабарида.

Стенд с информацией о кандидатах на должность президента России - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти сайлови: дастлабки натижалар
Бундан ташқари Қозоғистон президенти матбуот-хизматининг маълум қилишича, Назарбоев ўзининг табрик телеграммасида Путиннинг ғалабасини ишончли дея таърифлаган.

"Сизнинг самарали раҳбарлигингиз остида Россия кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўлидан дадил бормоқда, аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ҳамда энг долзарб глобал ва минақавий муаммоларга ечим топиш фаоллик кўрсатмоқда", — деб қайд этган Назарбоев ўзининг табрик телеграммасида.

Қозоғистон раҳбари шунингдек, мамлакат Россия билан иккиёқлама форматда, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ҳам икки халқ фаровонлиги учун алоқаларни кенгайтиришда давом этишга тайёрлигини билдирган. 

"Бир вақтнинг ўзида мен ўзаро ишонч ва бир-бирини тушунишга асосланган дўстлигимизни жуда қадрлайман", — деб таъкидлаган Назарбоев.

Янгиликлар лентаси
0