Жамият

Судьяларга ўқотар қурол берилади

© Sputnik / Георгий Зимарев / Фотобанкка ўтишпистолет Макарова
пистолет Макарова - Sputnik Ўзбекистон
Судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, ўқотар қурол берилади.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Судьялар, суд жараёнлари хавфсизлиги ҳақида Адлия вазирлигининг янги 2981-сонли йўриқномаси қабул қилинди, деб хабар қилмоқда вазирлик ўзининг телеграм каналида.

Янги йўриқномада, жумладан қуйидагилар белгиланган:

  • судлар, суд процесслари ва улар иштирокчилари ҳамда яқин қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади;
  • ўн олти ёшга тўлмаган шахслар, башарти улар суд процессида иштирок этувчи шахс бўлмасалар суд мажлиси залига киритилмайди;
  • судга ташриф буюрувчи шахслар суд биносига шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида кириб чиқади;
  • суд биносига мобил телефон, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари ҳамда электрон маълумот ташувчи ва узатувчи ускуналарни раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади;
  • судьяларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўқотар қурол берилади;
  • Зарур ҳолларда тегишли суд раисининг қарорига биноан ички ишлар органи судья ва унинг оиласи учун қуролли соқчилар ажратади;

Ушбу йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Олий суди қарори билан 2018 йилнинг 15 март куни тасдиқланди ва 16 мартдан бошлаб кучга кирди. Йўриқноманинг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала