Ўзбекистонда биринчи дирижер аёл - Дилбар Абдурахмонова вафот этди

© Facebook / Государственный академический Большой театр Узбекистана им. А.НавоиДильбар Абдурахманова - народная артистка СССР, первая в Узбекистане женщина дирижер
Дильбар Абдурахманова - народная артистка СССР, первая в Узбекистане женщина дирижер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дилбар Абдурахмонова Тошкентдаги Давлат Академик Катта Театрида "Аида", "Спартак", Фауст", "Отелло" каби машҳур опералар, "Боғчасарой фонтани", "Оққуш кўли", "Щелкунчик", "Дон Кихот" ва "Золушка" каби балетлар постановкасида иштирок этган

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрида узоқ вақт давомида бош дирижер бўлган, ўзбекистонлик биринчи дирижер аёл Дилбар Абдурахмонова 82 ёшида вафот этди.  

“СССР халқ артисти, Ўзбекистонда биринчи дирижер аёл  – Дилбар Абдурахмонова вафот этди. Қайғудамиз”, — дейилган театрнинг Facebookдаги саҳифасида.

Дилбар Абдурахмонова 1936 йилнинг 1 майида Москвада туғилган. Унинг ота-онаси ўша вақт Москва консерваториясида таҳсил олаётган бўлишган.

Дилбар Абдурахмонова профессионал дирижер сифатида илк бор 1957 йилда саҳнага чиқади. Москвада бўлиб ўтган Умумжаҳон ёшлар фестивалида ёш дирижер 1 даражали Диплом олади.

1969 йилда Ўзбекистоннинг биринчи дирижер аёлига Ўзбекистон ССР Халқ артисти унвони берилади. 1974 йилдан бошлаб Абдурахмонова Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрида бош дирижер лавозимига ишга киради ва ушбу лавозимда 1990 йилга қадар ишлайди. Дилбар Абдурахмонова 1977 йилда СССР Халқ артисти унвони берилади.

Ижод фаолияти давомида Дилбар Абдурахмонова 64 та опера ва балет спектакллари постановкасида иштирок этди. Улар орасида "Аида", "Спартак", Фауст", "Отелло" каби машҳур опералар,  "Боғчасарой фонтани", "Оққуш кўли", "Щелкунчик", "Дон Кихот" ва "Золушка" каби балетлар бор.

Янгиликлар лентаси
0