Мирзиёев ва Назарбоев учрашувининг ёрқин лаҳзалари

© пресс-служба президента КазахстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиеев встречает в аэропорту Ташкента Нурсултана Назарбаева
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев встречает в аэропорту Ташкента  Нурсултана Назарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Оқўрда матбуот хизмати Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилиши муносабати билан Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоевлар учрашуви акс этган видеолавҳани жойлаштирди.

Роликда икки давлат раҳбарларининг кейинги бир ярим йил давомидаги учрашувларининг энг ёрқин лаҳзалари акс этган, деб ёзади Sputnik Қозоғистон.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили 15 март куни Мирзиёевнинг расмий ташрифи давомида очилди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида яхшилик ва аҳилликнинг тимсоли бўлган халқлар дўстлигини, аждодлар меросини асраш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Нурсултон Назарбоев Остона ва Тошкент савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни муваффақиятли ривожлантираётгани ва муҳим халқаро ва минтақавий масалаларни ҳал қилиш борасида якдил нуқтаи назарга эга эканлигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0