Ўзбекистонлик имомлар делегацияси Свердловскда бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси масжидларда бўлди, Екатеринбургдаги олий ўқув юртлари талабалари билан учрашди ҳамда вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларига борди

ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси имомларидан иборат делегация Свердловск вилоятида бўлиб, бу ердаги масжид ва ахлоқ тузатиш муассасаларига борди.

Свердловск вилояти мусулмонлар идораси матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик имомлар делегациясининг ташрифи давомида экстремизм ва диний радикализмнинг олдини олишга йўналтирилган маънавий-ахлоқий руҳдаги тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси масжидларда бўлди, Екатеринбургдаги олий ўқув юртлари талабалари билан учрашди ҳамда вилоятдаги жазони ижро этиш муассасаларига борди. Имомлар жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган мусулмонлар билан суҳбатлашишди.

Янгиликлар лентаси
0