Ҳодисалар

Фарғонада тамаддихоналарга эшак гўшти етказиб берган шахслар қўлга олинди

Аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "GOLD PREMIUM PRODUCT" МЧЖга қарашли "Шаршара" номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчилари томонидан эшак гўшти бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланганди

ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Фарғонада умумий овқатланиш муассасаларига эшак гўшти етказиб берган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, деб хабар берди Uznews.uz.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги ахборот-таҳлилий мультимедиа марказининг хабар беришича, Фарғонада кейинги вақтда эшак гўшти ҳақида тарқалган миш-мишлар ўз исботини топган.

Хабарда айтилишича, бу ҳақдаги кўрсатув бугун 23 март соат 18:00да "Ўзбекистон 24" телеканалида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқТошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "GOLD PREMIUM PRODUCT" МЧЖга қарашли "Шаршара" номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчилари томонидан эшак гўшти бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала