Расман: 1 апрелдан хорижий валютани картадан ечиб олиш мумкин бўлади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДеньги
Деньги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 ноябрга қадар туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 1 апрелдан халқаро тўлов карталаридаги хориж валютасини нақд шаклда ечиб олиш мумкин бўлади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Денежные купюры: доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон валюта олиб чиқиш тартибини соддалаштирди

Бу Ўзбекистон президентининг қарорида кўзда тутилган.

Қарорга кўра, Марказий банкка 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга ошириш ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларини хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказишни таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилиши лозим. Бу онлайн режимда сўмни бошқа хорижий валютага конвертация қилиш имконини беради.

Туристлар учун ҳам хурсанд бўлишга арзийдиган янгилик жорий этилмоқда — 1 ноябрга қадар туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун режимда ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0