"Uzbek Tigers" Колумбияда мағлуб бўлди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчилар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси Боготада "Colombia Heroicos" жамоасига қарши жанг ўтказди. Бу ҳақда olamsport.com хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик боксчилар 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Uzbek tigers - Sputnik Ўзбекистон
Uzbek Tigersнинг навбатдаги жанги 23 март куни бўлади

Мартинез Ривас Юбержен — Мироншоҳ Ибрагимов 2:0 (Юбержен иккинчи раунддан сўнг техник нокаут эвазига ғалаба қозонди).

Мартинез Жон — Шаҳобиддин Зоиров 0:3 (Зоиров учинчи раунддан сўнг рақибини нокаутга учратди).

Гутиеррез Жон — Иқболжон Холдоров 0:3.

Вивас Жорж — Исроил Мадримов 2:1.

Хулио Девис — Санжар Турсунов 3:0.

"Uzbek Tigers" навбатдаги жангни 7 апрель куни Ўзбекистонда венесуэлалик рақибларга қарши ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0