Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказмоқчи

© Sputnik / Виталий БелоусовРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 617 миллион долларга етди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказа олади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Бу ҳақда бугун Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев маълум қилган.

GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар сотуви йўлга қўйилади

Унинг сўзларига кўра, қўшни республикага бошқа мамлакатлардан импорт ҳами 6,5 миллиард долларни ташкил этади. Ўз навбатида Ўзбекистон истиқболда Афғонистон бозорига ушбу ҳажмнинг деярли ярмини киритиш имкониятига эга.

Экспертларнинг фикрига кўра, Афғонистон 36 миллион кишилик бозор бўлиб, Ўзбекистон бу бозорда бемалол ўз ўрнига эга бўла олади. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги товар алмашиш ҳажмини 1,5 миллиард долларгача етказиб олиш бўйича келишувга эришди.

Статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 617 миллион долларга етди ва 2016 йилдагига нисбатан 18,7%га ошди.

Афғонистон президентининг ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюриши икки мамлакат муносабатларида янги саҳифа очди. Ташриф якунларига кўра сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 20та ҳужжат имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0