Содиқ Сафоев: Тошкент жараёни бошланмоқда

© Пресс-клубПервый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев
Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Симпозиумлар саройидаги тадбирда Афғонистон масалаларига бағишланган Тошкент анжуман Ўзбекистон томонидан илгари сурилган аввалги ташаббуслардан қай жиҳати билан фарқ қилиши ва ушбу учрашувдан қандай мақсадлар кўзланаётгани ҳақида гапириб ўтди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова.  Тошкент анжумани катта дипломатик фаолиятнинг якуни эмас, балки у янги бир ёндашувларнинг биринчи қадами ва у давом этади. Тошкент жараёни бошланмоқда — мана шу асосида бугун муаммоларни ечишга қаратилган кўп томонлама платформа — замин яратилади, деб таъкидлади 24 март куни Тошкентдаги Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.

Ўзбекистоннинг дипломатик ютуғи

Сиёсатчи Афғонистон бўйича Тошкент анжумани халқаро ҳамжамиятнинг диққат марказида эанлигини қайд этиб ўтди.

Қобул шаҳри, Афғонистон - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Афғонистон билан муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш лозим
"Энг нуфузли давлатлар, Афғонистонга, Афғонистон муаммосига алоқадор бўлган давлатлардан юқори мартабали раҳбарлар — вазирлар, давлат раҳбарлари, шунингдек, БМТ ва ЕИ сингари Халқаро ташкилотлардан  вакиллар иштироки  этмоқда. Бу албатта, дипломатик нуқтаи-назардан катта ютуқ, катта ғалаба", — деди Сафоев.

Сафоев анжуман негизида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Афғонистон муаммосини ҳал қилиш учун кўп томонлама платформа, яъни замин яратиш керак", деган фикри ётганини эслатиб ўтди.

Муштарак ёндашувларни бирлаштирган тамойил ва андазаларни ишлаб чиқиш жафокаш афғон халқига, афғон заминига тинчлик келтириш учун имконият яратади, қўшимча қилди у.

Сиёсатчи бўлажак анжуман тўртта тамойил асосида ўтишини таъкидлаб ўтди.

Биринчи тамойил: Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ечиб бўлмайди. "Бу ерда сиёсат. дипломатия керак. Бу ўз-ўзидан равшан ва конференция биринчи навбатда шунга қаратилган".

Иккинчи тамойил: Афғонистон муаммосини ҳал этиш учун у ерда мавжуд бўлган чуқур иқтисодий, ижтимоий муаммоларнинг ечимини топиш керак. "Уруш негизида, муаммолар негизида — қашшоқлик, одамларни қийнаётган масала — ишсизлик ётади ва буларни ечиш учун бугун гаплашилганидек, иқтисодий инфратузилмани ривожлантириш минтақавий савдо алоқаларини ривожлантириш, минтақавий дастурларни амалга ошириш керак. Бўлажак конференция айнан шу ҳақда.

Барча қўшни давлатлар, энг нуфузли давлатлар эътиборини ҳам айнан шу масала жалб қилади — қандай иқтисодий масалаларни амалга оширишим мумкин", деган деди Сафоев.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистонга экспорт ҳажмини уч миллиард долларга етказмоқчи

Учинчи тамойил: Президент Мирзиёев бу ҳақда кўп маротаба урғу бериб айтганлар — Афғонистон муаммоси қўшни давлатларнинг хайрихоҳлиги, иштирокини талаб этади. Барча давлатлар билан биргаликда шуни таъминлаш керак-ки, улардан Афғонистонга нисбатан қандайдир муаммо яратилиши керак эмас. Уларнинг барчаси Афғонистонда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилишлари керак — муштарак бир сиёсатни ишлаб чиқишга ҳаракат қилиш керак.

Тўртинчи тамойил: Афғон муаммосини ҳал этишнинг асосий ҳал қилувчи жабҳаси — бу афғон ичидаги жараёнлар. Яъни бевосита Афғонистоннинг ичидаги сиёсий кучларнинг бошини қовуштириб, мулоқотини ташкил қилишга ёрдам бериш лозим.

Шуни инобатга олган ҳолда бежиз эмаски, барча йирик мамлакатлар, барча қўшни давлатлар минтақавий давлатлар, халқаро ташкилотлар бу анжуманга ниҳоятда катта эътибор бермоқда, биз бу анжумандан амалий ечимларни кутмоқдамиз.

Афғонистоннинг 11 нафар раҳбари ҳам фитна қурбонига айланган

Сафоев ўз чиқиши давомида нега сиёсий доираларда "жафокаш афғон халқи" ибораси кўп қўлланилишига изоҳ берди.

"Бу 16 йиллик ёки 40 йил бўлаётган можарога боғлиқ эмас. Ниҳоятда мураккаб чоррраҳада жойлашган давлат охирги юз йил мобайнида ҳам катта ўйин, ҳар хил сценарийлар марказида бўлган. Бир маълумотга эътиборингизни жалб қилмоқчиман — йигирманчи аср мобайнида Афғонистонда раҳбар бўлган барча 11 та раҳбар — у қирол бўладими ё президент бўладими бундан қатъий назар, ўз лавозимидан ёки фитна ёки тўнтариш натижасида ишдан кетган. Улардан олтитаси ўлдирилган. Барча 11 нафар шу лавозимда эсон-омон қолмаган", — деди Сафоев ва бу ҳолат қанчалик чуқур можаролар бўлганлигидан далолатлигини қўшимча қилди.

Афғон можаросига миллиардлар тикилди, аммо у ўз ечимини топмади…

Сафоев Афғонистон можаросини ҳал қилиш учун қилинган ҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини қайд этди.

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Норов Афғонистон урушининг уч босқичи ҳақида
"Охирги ўн йилликлар мобайнида бугунги дунёнинг энг долзарб муаммоси бўлган Афғонистон можаросига ечим топиш учун халқаро ҳамжамият томонидан катта ҳаракатлар қилинмоқда, катта маблағлар сарфланмоқда. Очиғини айтайлик — ҳал бўлдими?! Афсуски биз бугун самара берди деб айтомаймиз", — деди у ва катта ҳаражатлар, ҳарбий ёрдам, иқтисодий ёрдамлар туфайли муаммо аксинча, кескинлашганини қайд этди.

Сафоевнинг сўзларига кўра, халқаро глобал муаммо бўлмиш — гиёҳвандлик муаммоси 2018 йилда янада ортиши хавфи бор.

"Демак, презиентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бу ташаббус, анжуман янги ёндашувларни, янги ечимларни ишлаб чиқиш йўлларини татбиқ этиш билан боғлиқ. Агар олдинги ҳаракатларимиз самара келтирмаган бўлса, демак биз янги бир ёндашувларни излашимиз керак", — деди Сафоев. 

Сафоев ўзининг доимо такрорлаб келадиган ақидасини эслатиб ўтди: доимо янги бир ҳаракатларни қилиб, янги бир натижага эришамиз, дея кутиш нотўғри деди у. 

Сиёсатчига кўра, Ўзбекистон ва Ўзбекистон раҳбарияти ёндашувининг негизида афғон муаммосининг ечими — афғон халқининг ўзини қўлида ва бу ерда биринчи навбатда афғон халқи, у ерда мавжуд сиёсий кучлар ҳал қилиши керак деган тушунчадан келиб чиқилади.

"Умид қиламизки, Тошкент анжумани қандайдир катта дипломатик фаолиятнинг якуни эмас, балки у янги бир ёндашувларнинг биринчи қадами ва у давом этади. Ўйлайманки, Тошкент жараёни бошланмоқда, мана шу анжуман билан биргаликда муаммоларга ечим топиш мумкин бўлган кўп томонлама платформа — замин яратилади. Ва бунинг натижасида, ҳаммамиз кутяпмиз-ки Афғонистонда тинчлик, осойишталик ва бунёдкорона меҳнат учун имконият яратилади деб умид қиламиз", — деб ўз чиқишига якун ясади Сафоев.

Афганская молодежь - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонлик Асила: Ўзбекистонга келиб тинчлик нималигини ҳис этдим
Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманнинг тантанали очилиш қисмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани чиқиш қилиши кутилмоқда.

23 март ҳолатига кўра, анжуманда иштирок этиш таклифини қуйидагилар тасдиқлаганлар: БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия. Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси.

Ўзбекистон шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялар иштирокини кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0