Тошкент – Чимкент велопойгаси муваффақиятли якунланди

© Анастасия НовиковаЗавершился марафон Ташкент - Чимкент
Завершился марафон Ташкент - Чимкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда Ўзбекистон йили эълон қилиниши муносабати билан Тошкентда “Тошкент – Чимкент” халқаро велопойгаси бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Шанба куни эрталаб Тошкентда 200га яқин велосипедчилар Қозоғистон дипломатик ваколатхонаси ёнида жамланишди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўзбекистон велоспорт федерацияси, Қозоғистон элчихонаси, Чимкет шаҳар ҳокимияти томонидан ташкил қилинган ушбу велопойга ҳақиқий байрамга айланди. Пойга очилиш маросимида ўзбек карнай-сурнайлари садолари ҳамда қозоқ оқинлари қўшиқлари остида бўлиб ўтди.

Велопойгада шахсан иштирок этаётган, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев айтишига қараганда ушбу спорт тадбири икки халқ орасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун муҳим рол ўйнайди.

© SputnikҚозоғистон элчиси Эрик Утембаев велопойгада иштирок этмоқда
Посол Казахстана в Узбекистане Ерик Утембаев на велопробеге Ташкент - Шымкент - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон элчиси Эрик Утембаев велопойгада иштирок этмоқда

Узоқ масофага (125 км) мўлжалланган велопойгага 3 ой давомида жиддий жиддий тайёргарлик кўрилди: ҳар бир иштирокчи тиббий кўрикдан, велоспиедлар техник назоратдан ўтказилди. Ундан ташқари йўналишнинг ҳар 25 километрида пит-стоп ташкил қилинди. У ерда спортчилар дам олиб, сув ва енгил овқатлар истеъмол қилишлари мумкин бўлди.

Иштирокчилардан 140 нафардан ортиғи Қозоғистон вакиллари ва 50 нафари Ўзбекистон вакиллари эди. Велопойгачиларнинг энг ёши 11 ёшли мактаб ўқувчиси, энг кексаси эса 60 ёшли эди. Ташкилотчилар хабарига кўра, иштирокчиларнинг  аксарияти ҳаваскорлар велосипедчилар, профессонал спортчилар эса 10 киши атрофида бўлган.

© SputnikТошкент - Чимкент велопойгаси иштирокчилари
Международный велопробег в честь Года Узбекистана в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент - Чимкент велопойгаси иштирокчилари

Тошкентда эрталаб соат 10:00 да йўлга чиққан пойгачилар 6 соатдан кейин масофанинг асосий қисмини босиб ўтишга улгуришди. Марафоннинг икки энг мураккаб нуқтаси: ўзбек – қозоқ чегараси ва Казигурт довони ҳам муваффақиятли ўтилди. Марафонни ташкилотчиларининг бир неча ойлик ҳатти-ҳаракати зое кетмади. Узоқ йўлдан чарчаб, пойгани давом эттиришни истамаган иштирокчилар махсус автобусларда Чимкентгача олиб келинди.   

Велопойга кечга яқин Чимкентдаги маъмурий-ишбилармонлик маркази ёнидаги майдонда якунига етди. Байрамона руҳда ўтган велопойга Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг азалий дўстлигини яна бир бор намойиш қилди.

Янгиликлар лентаси
0