Тошкентдаги ТРИБларда бепул Wi-Fi пайдо бўлди

© Sputnik / Natalia Seliverstova/collage / Медиабанкка ўтишСайт Ebay на экране телефона
Сайт Ebay на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 5та туманлараро РИБларда бепул WiFi пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Тошкент шаҳридаги барча туманлараро Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олин бўлинмаларида бепул Wi-Fi хизмати пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.  

Ушбу хизмат фуқаролар транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон топшириш жараёнида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган.

Шунингдек пойтахтдаги барча ТРИБларда фуқароларга тезкор хизмат кўрсатиш ойналари пайдо бўлган.

Эслатиб ўтамиз айни дамда, Тошкент шаҳрида 5та туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари фаолият юритмоқда. Янги ўрнатилган янги тартибга кўра ТРИБлар душанба куни ҳам ишлаш тартибига ўтказилган. Бундан олдин душанба дам олиш куни эди.

 

Янгиликлар лентаси
0