Жуда муҳим ҳужжат: Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси қабул қилинади

© Sputnik / Табылды Кадырбеков.Бумага и ручка
Бумага и ручка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон бўйича Тошкент декларацияси 3 та асосий тамойилларни ўз ичига олади

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Афғонистон бўйича халқаро анжуман якунида Тошкент декларацияси қабул қилинади.

Первый заместитель председателя Сената Олий Мажлиса Садык Сафаев - Sputnik Ўзбекистон
Содиқ Сафоев: Тошкент жараёни бошланмоқда

Бу ҳақда душанба куни симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда матбуот хизмати раҳбари Шерзод Қудратхўжаев хабар қилди.

Ҳужжат қуйидаги тамойилларни ўз ичига олади:

1.      Афғон халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак;

2.      Қуролланган оппозиция Афғонистон сиёсий жараёнига интерграция қилиши лозим;

3.      Терроризм ва трансмиллий терроризм бутун дунёда тинчлик учун умумий таҳдид сифатида қаралади.

Декларация куни кеча батафсил муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тошкент анжумани - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент анжуманида кимлар иштирок этади

Эслатиб ўтамиз, 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманнинг тантанали очилиш қисмида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани чиқиш қилиши кутилмоқда.

23 март ҳолатига кўра, анжуманда иштирок этиш таклифини қуйидагилар тасдиқлаганлар: БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия. Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси.

Шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялар иштирокини кутмоқда.

Янгиликлар лентаси
0