Про-лига ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларига қуръа ташланди

Oбуна бўлиш
Про-лига ўйинларига ташланган қуръага кўра, икки тоифа – А ва В гуруҳларида олиб бориладиган мусобақа 6 апрелда старт олиб, 27 ноябрга қадар давом этиши белгиланди

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Бугун Ўзбекистон Про-лигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси матбуот хизмати хабар берди.

Про-лига ўйинларига ташланган қуръага кўра, икки тоифа – А ва В гуруҳларида олиб бориладиган мусобақа 6 апрелда старт олиб, 27 ноябрга қадар давом этиши белгиланди.

1-тур, 6 апрель

“А” гуруҳи

“Шўртан” (Ғузор) – “Хоразм” (Урганч), “Орол” (Нукус) – “Истиқлол” (Фарғона), “Андижон” (Андижон) – “Машъал” (Муборак), “Норин” (Норин) – “Динамо” (Самарқанд). “Сурхон” (Термиз) жамоаси дам олади.

Федерация футбола Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори ўзгарди

“В” гуруҳи

“Нурафшон” (Тошкент вил) – “Ифтихор” (Олтиариқ), “Зомин” (Зомин) – “Лабса” (Бухоро), “Ғиждувон” (Ғиждувон) – “Локомотив-БФК” (Тошкент), “Ёзёвон” (Ёзёвон) – “Хотира-79” (Уйчи). “Шердор” (Самарқанд) дам олади.

2-тур, 11 апрель

“А” гуруҳи

“Машъал” – “Норин”, “Истиқлол” – “Андижон”, “Хоразм” – “Орол”, “Сурхон” – “Шўртан”. “Динамо” дам олади

“В” гуруҳи

“Локомотив-БФК” – “Ёзёвон”, “Лабса” – “Ғиждувон”, “Ифтихор” – “Зомин”, “Шердор” – “Нурафшон”. “Хотира-79” дам олади.

Про А минтақанинг 2- ва 3-ўрнини эгаллаган клублар Про Б минтақанинг 2- ва 1-ўрин жамоаларига қарши плей-офф ўйинида иштирок этади. Жуфтлик ғолиблари Суперлиганинг 10- ва 11-ўрнидан жой олган клубларга қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Выборы президента ФИФА - Sputnik Ўзбекистон
Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ОФК президенти топширади

Про Б минтақада 1-2-ўринни қўлга киритган клублар келаси мавсумни Про А минтақада бошлайди. Про А минтақанинг сўнгги икки клуби эса Про Б минтақага туширилади.

Про Б минтақанинг сўнгги икки жамоаси 2-лигага тушиб кетади. Про Б минтақада 6- ва 7-ўринни қўлга киритган клублар лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун 2-лиганинг минтақавий ғолибларига қарши пулкада қатнашади.

Про-лига ўйинлари қуръасидан сўнг Суперлига ва Про-лига вакиллари Ўзбекистон Кубоги ўйинларидаги рақибларини ҳам билиб олишди. Янги таҳрирдаги мусобақа қонун-қодасига кўра, энди аввалгидек 1/16 ва 1/8 финалларда ўйинлар дастлабки ва жавоб учрашувлари тариқасида ёҳуд Про-лига майдонида ўтиши кабидек бўлмайди. Мусобақанинг дастлабки саралаш ўйинларига 2 апрелда старт берилади. Гуруҳ баҳслари эса 15 апрелдан бошланади.

Ўзбекистон Кубоги-2018

1/32 финал. 2 апрель

“Нурафшон” (Тошкент вилояти) — “Ифтихор” (Ёшлар иттифоқи жамоаси), “Шердор” (Самарқанд) — “Лабса” (Бухоро).

1/16 финал. 15-16 апрель

"Машъал" — "Истиқлол", "Локомотив-БФК" — "Сурхон", "Орол" — "Ғиждувон", "Хотира-79" — "Динамо"

"Ифтихор" ва "Нурафшон" ғолиби — "Ёзёвон", "Шўртан" — "Нефтчи", "Сўғдиёна" — "Металлург", "Зомин" — "Қўқон-1912", "Андижон" — "Навбаҳор", "Қизилқум" — "Бухоро", "Лабса" ва "Шердор" ғолиби — "Хоразм", АГМК — "Норин".

1/16 финал ўйинларидан сўнг 1/8 финалга қуръа ташланади. Унда "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив" ва "Насаф" клублари ҳам қўшилади.

Нимчорак финал ўйинлари 29-30 май, чорак финал ўйинлари 12-13 июль саналарига белгиланган. Ярим финал учрашувларининг дастлабкиси 22-23 июль, жавоб ўйинлари эса 8-9 августга режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0