Тошкент вилоятида давлат мулки фақат интернет орқали сотилади ва ижарага берилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишВывеска на здании, в котором сдаются в аренду помещения, в Омске.
Вывеска на здании, в котором сдаются в аренду помещения, в Омске. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Онлайн-аукционлар Е-IJRO AUKSION махсус электрон савдо майдончасида бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Тошкент вилоятида давлат мулкларини фақат электрон савдолар орқали сотиш ва ижарага бериш механизмини тажриба тариқасида жорий этади, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Онлайн-аукционлар Е-IJRO AUKSION махсус электрон савдо майдонида бўлиб ўтади.

10 майдан бошлаб савдо майдонида хусусийлаштириладиган, жумладан "ноль" харид қиймати бўйича, кўчмас мулк давлат объектлари сотуви бошланади. Бундан ташқари, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан ушбу майдонда сотилади.

Пользователь за работой - Sputnik Ўзбекистон
Мажбурий ижро бюроси мусодара қилинган мол-мулкларни онлайн-аукционга қўйди

1 июлдан бошлаб эса электрон савдо майдони орқали давлат мулки ижарага берилади

Электрон савдоларни ўтказганлик учун савдолар ташкилотчиси хизматларига ҳақ тўлаш сотувчи ёки ижарага берувчи томонидан, тегишли равишда сотиладиган давлат мулки объекти қийматининг ёки ижарага бериладиган давлат мулки учун йиллик ижара тўловининг 1 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.

Тажриба натижалари шу йилнинг кузида кўриб чиқилади. Тегишли муассасалар ушбу асосда 1 октябрга қадар давлат активларини бутун республика бўйлаб электрон савдо орқали сотишни йўлга қўйиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш бўйича ўз таклифларини тайёрлаши лозим.

Янгиликлар лентаси
0