Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас - НАТО вакили

© SHAH MARAI / AFPПоследствия взрыва в Кабуле
Последствия взрыва в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосари ёрдамчиси Жон Манза Афғонистондаги урушга барҳам беришнинг энг самарали йўли келишувга эришиш эканлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. НАТО бош котибининг операциялар бўйича ўринбосари ёрдамчиси Жон Манза "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияга таклиф этилганидан мамнунлигини билдирди, деб ёзади "Жаҳон" АА.

Евгений Сысоев - Sputnik Ўзбекистон
Сысоев: Афғонистон тинчлиги – ШҲТ хавфсизлиги гарови

"Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича жуда кўп гапирилган.  Бу борада НАТО Афғонистон билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур мамлакатдаги тузилмамиз альянси Афғонистон аскарларига кўмак кўрсатаётир. Кейинги бир неча ўн йилликда хавфсизлик масаласи бўйича миллиардлаб доллар маблағ сарфланган",— деди Ж.Манза.

Аммо Жо Манзанинг фикрича, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш осон иш эмас.

"Мамлакатдаги нотинчлик халқаро терроризм билан боғланган. Барчамиз бу хавфни қоралаймиз. Бироқ унга барҳам бериш учун ҳали кўп иш қилиниши керак. Урушга барҳам беришнинг энг самарали йўли келишувга эришишдир. Мана шу мақсад учун зарур қадамлар қўйилиши керак", — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Афғонистон президенти, ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси вакили, БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Франция, Туркия, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи сиёсий маҳкамалари раҳбарлари, 25 давлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мазкур конференция ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0