Спорт

Бабаян Латвия чемпиони "Спартак" Юрмалага бош мураббий бўлди

© Федерация футбола УзбекистанаТренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян
Тренер национальной сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Кетма-кет иккинчи йил Латвия чемпионига айланган "Спартак" жамоасида Самвел Бабаянга Виктор Жалилов ҳамда Григорий Колосовский ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашишади

ТОШКЕНТ, 27 мар – Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Латвия чемпиони "Спартак" Юрмала жамоасининг бош мураббийига айланди. Бу ҳақда championat.asia хабар бермоқда.

Главный тренер сборной Узбекистана Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Самвел Бабаян мухлисларга мурожаат йўллади

Хабарда айтилишича, кетма-кет иккинчи йил Латвия чемпионига айланган "Спартак" жамоасида Самвел Бабаянга Виктор Жалилов ҳамда Григорий Колосовский ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашишади. transfermarkt.com сайтида Виктор Жалилов жамоа менежери сифатида қайд этилган.

Сайт ходимлари ЎФА Самвел Бабаянни футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштиргани борасида Латвия футбол федерациясига мурожаат қилганида, улар ЎФА Ижроқўми Бабаяндан 1 февраль куни дисквалификацияни олиб ташлаганини тасдиқлашган. Шу боисдан ҳам Самвел Бабаян эндиликда хорижда мураббийлик фаолиятини давом эттириши мумкин.

"Спартак" Юрмала Латвия чемпиони сифатида келаси мавсумда ЕЧЛ саралаш босқичидан ўз иштирокини бошлайди. Самвел Бабаян ЕЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этадиган илк ўзбекистонлик мутахассисга айланиши мумкин.

Латвия чемпионатининг янги мавсуми келаси ҳафта старт олади. Бабаян 1 апрель куни Латвия чемпионатидаги ўз дебютини "Елгава" жамоасига қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрида “Самвел Бабаян  ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани муносабати билан" Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штаби бутунлай тарқатиб юборилганди. Ўзбекистон Футбол федерацияси 2018 йил 15 январь куни Самвел Бабаян футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала