Сиёсат

Аслов: терроризмни йўқ қилиш Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилайди

© МИД УзбекистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов и глава МИД Таджикистана Сироджиддин Аслов
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов и глава МИД Таджикистана Сироджиддин Аслов - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро конференциясида Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича таклифларни айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тошкентда давом этаётган "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли юқори даражадаги халқаро анжуманда Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Аслов сўзга чиқди.

Вид города Кабул - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Афғонистон ТИВ раҳбари: терроризмга қарши кураш стратегиясини қабул қилиш керак

Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича таклифларни айтиб ўтди.

"Тожикистон Афғонистон билан энг узун чегарага эга бўлиб, ҳар куни наркотиклар контрабандаси билан тўқнашиб келади. Сўнгги 10 йил давомида Афғонистон дунёда асосий наркотик моддаларни ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлди. Дунё ҳамжамияти наркотик моддаларни ишлаб чиқарилишини батамом йўқ қилиш учун Афғонистонга прекурсорларни етказиб беришни олдини олиш бўйича барча чораларни кўриши зарур. Афғонистоннинг замонавий тарихи шуни кўрсатмоқдаки, терроризм ва экстремизмни куч билан бартараф этиб бўлмайди. Ҳозирги босқичда Афғонистоннинг ижтимойи-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳволини яхшилаш бўйича истиқболли вазифаларига эътибор қаратиш зарур", — деб таъкидлади Тожикистон Ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, мамлакатда иқтисодиётни ривожлантириш ва барқарорликни таъминлаш учун Афғонистон таълим соҳасини ривожлантириш ўта муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

"Устувор йўналишлардан яна бири савдо-сотиқ соҳасидир. Дунё ҳамжамияти Афғонистонни минтақавий савдо-сотиқ соҳасига жалб қилиш бўйича барча чораларни кўриш зарур ", — деди Сирожиддин Аслов.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала