Ўзбекистонда "КАМАЗ" русумли юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

© Пресс-служба "Узавтосаноат"Презентация "КАМАЗ" в Ташкенте
Презентация КАМАЗ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанддаги заводда Россия маркаси бўлган "КАМАЗ" юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жомбойда ташкил қилинган корхонада 11 турдаги машиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Биринчи чоракда 100 та юк автомашина ишлаб чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда "КАМАЗ" русумли юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Сергей Когогин и председатель правления АО Узавтосаноат Умиджан Салимов подписали договор о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон
"Камаз" ва "Ўзавтосаноат" Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этади

Юк машиналарни ишлаб чиқариш Самарқанд вилоятининг Жомбой шаҳридаги UzAutoTrailer корхонасининг ишлаб чиқариш майдонларида йўлга қўйилди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "КАМАЗ" юк машиналарнинг тақдимоти сешанба куни "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуасида ўтказилди. Кўргазмага турли хилдаги юк машиналар қўйилди.

Юк машиналаридан энг ноёб ва янгича модел бўлган — "КАМАЗ-5490" юк машинасидир. Ушбу машина Германиянинг Daimler AG автоконцерни билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган. Машинага Евро-5 даражали Daimler двигател ўрнатилган. Машина дизайни, юриш ва тўхташ тизими Германия мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқарилган.

© Пресс-служба "Узавтосаноат"Презентация "КАМАЗ" в Ташкенте
Презентация КАМАЗ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Презентация "КАМАЗ" в Ташкенте

Шу билан бирга, кўргазма меҳмонлари эътиборига "КАМАЗ-мастер" спорт юк машинаси ҳавола этилди. Ушбу машина "Дакар" халқаро ралли-марафонида 15-карра ғалаба қозонган.

UzAutoTrailer корхона вакиллари сўзларига кўра, заводда 11 турдаги "КАМАЗ" юк машиналари ишлаб чиқарилади. Машиналар юк кўтариш қуввати 10-36 тонна ташкил қилади. Ушбу машиналар двигатели 240 дан 401 гача от кучига эга бўлиб, Евро-3, Евро-4 ва Евро-5 меъёрларига жавоб беради.

"Ҳамкорлик ривожланишига катта умидимиз бор. Бу икки давлат салоҳиятини бирлаштирган ҳолда учинчи давлатларга рақобардош маҳсулотлар билан чиқиш имкониятини беради", — деб таъкидлади "КАМАЗ" бош директори Сергей Когогин.

Шу йил биринчи чоракда UzAutoTrailer заводида биринчи партия — 100 та "КАМАЗ" юк машиналари ишлаб чиқарилди. Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5 минг машина ишлаб чиқаришга эга. Келгусида эса 3 минг донага кўпайтириш режалаштирилган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган техника нафақат ички бозорга, балки Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига етказиш режалаштирилган.

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди

"Заводимизда "КАМАЗ" юк машиналарини ишлаб чиқариш бошланиши компания ривожланишидаги янги босқичдир. Россия ва Ўзбекистон ўртасида юқори технологик соҳада ҳамкорлик қилиш борасида муҳим қадам ҳисобланади. Ишончим комилки, бу юк автомобиллари нафақат Ўзбекистон йўлларида, балки қўшниларимиз ва бошқа шерик давлатларнинг йўлларида самарали хизмат қилади", — деб таъкидлади UzAutoTrailer бош директори Алишер Ходжибаев.

Унинг сўзларига кўра, "КАМАЗ" билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг барча 12 та вилоятида дилер ва сервис тармоқларини ташкил этиш ҳамда хорижий бозорларга чиқиш бўйича алоҳида стратегия тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда "КАМАЗ" юк машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил апрел ойида Россия Федерациясига давлат ташрифи чоғида эришилганди.

Янгиликлар лентаси
0