Фредерик Старр: Ўзбекистон глобал миқёсдаги ислоҳотлар марказига айлангани бежизга эмас

© Правительство КРАмериканский эксперт и политолог Фредерик Старр
Американский эксперт  и политолог Фредерик Старр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америкалик таниқли сиёсатшунос, профессор Фредерик Старр Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Афғонистон бўйича "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида ўтказилган юқори даражадаги халқаро конференция бўйича эксклюзив интервью берди

- Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференция қай даражада муҳим?

— Ушбу анжуман Марказий Осиё тарафидан ташкил этилгани билан ўта муҳим аҳамиятга эга. Сизлар бу орқали минтақавий муаммоларни жаҳоннинг йирик мамлакатларига кўз тикмасдан, ўзингиз мустақил ҳал қила олишингизни кўрсатдингиз.

Минтақадаги ички ва ташқи муаммоларни сизлардан бошқа ким ҳам яхшироқ биларди?!

Мазкур муҳим тадбир ташаббускори Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев эканлигини алоҳида таъкидлашни истардим. Ўзбекистон президенти қисқа муддат ичида нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда улкан обрў қозонди. Бугунги кунда глобал миқёсдаги ислоҳотлар маркази айнан Ўзбекистон эканлиги бежизга эмас ва мамлакат олдида яхши истиқбол очилмоқда.

Мирзиёев призывает к прямому диалогу между Кабулом и талибами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” музокаралари учун шароит яратишга тайёр

- Ушбу конференция толиблар муаммосини қандайдир тарзда ҳал қилишга ва Афғонистондаги беқарорликни пасайтиришга ёрдам берадими?

— Тошкент конференцияси улкан аҳамият касб этади ва Афғонистон муаммосини ҳал қилишда муносиб ҳисса бўлади. У Марказий Осиёни иқтисодиёт ва хавфсизлик борасидаги умумий муаммоларни ечишга тўлалигича ва бевосита жалб этади. Ўзбекистон Афғонистон тараққиётида катта роль ўйнаши мумкин. Шуниси қувонарлики, Тошкент конференциясининг якуний ҳужжатида Афғонистон ва Марказий Осиёнинг якдил нуқтаи назари акс этди. Бундан барча томонлар ютади.

- Толиблар Афғонистоннинг ички музокаралар жараёнига нисбатан қандай нуқтаи назарда?

— Толибон ўзининг етакчилик муаммолари билан тўқнаш келмоқда. Улар бугунги кунда ичидан емирилган ва бир-бирлари билан рақобатлашмоқда. Бунга қарамасдан, уларнинг музокаралар жараёнига қўшилиши Марказий Осиё давлатлари уларга нафақат эшикларни очаётгани, балки афғон зиддиятини буткул бартараф қилиш учун жиддий имкониятлар яратилаётганини қай даражада аниқ тушунтиришларига боғлиқ.

- Тошкент конференцияси минтақа теварагидаги халқаро кескинликни пасайтириши мумкин бўлган Россия, Эрон, Саудия Арабистони ҳамда Эроннинг Афғонистон бўйича ёндашув ва нуқтаи назарларини яқинлаштира оладими?

Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов и глава МИД Таджикистана Сироджиддин Аслов - Sputnik Ўзбекистон
Аслов: терроризмни йўқ қилиш Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилайди

— Бу давлатларнинг барчаси афғон масаласида ўз улушларига эга бўлиш ва Афғонистондаги мавжуд кво-мақомларини сақлаб қолган ҳолда минтақадаги ўз таъсирларини кучайтиришга уринмоқда. Бошқа томондан, Покистон, Россия ва Эрон афғон муаммосини ҳал қилишда Саудия Арабистони янада конструктив роль ўйнашига умид қилмоқда. Афсуски, минтақадаги ва Форс кўрфазидаги айрим фондлар ўзларининг салбий, лекин кўп жиҳатдан сезилмайдиган фаолиятларини давом эттирмоқда.

- Афғонистондаги турли транспорт йўналишларининг ўзаро тўлдирилиши эҳтимоллари ҳақида нима дея оласиз? Бу йўлакларга оид лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш борасида қандай тўсиқ ва истиқболлар мавжуд?

— Жанубга "дарча" очилиши бутун Марказий Осиё, биринчи навбатда Афғонистоннинг ўзи учун ўта муҳим воқелик бўлади. Айни пайтда асосий эътибор Чабаҳар портига қаратилмоқда. Фикримча, нафақат бу транспорт йўналишини амалга ошириш, балки барча иштирокчилар учун улкан имкониятлар тақдим этувчи Гвадар портига Марказий Осиёдан йўл очиш керак. Марказий Осиё учун ҳар икки лойиҳа — Чабаҳар ва Гвадар етказиб берувчиларга танлов имконияти бериш, портлар орасидаги рақобат ва нархларни пасайтириш учун жуда муҳим. Ишонаманки, келгусида албатта шундай бўлади ҳам.
Мавлон Шукурзода суҳбатлашди, Вашингтон-Тошкент.

Янгиликлар лентаси
0