Олий Мажлис Сенати "Давлат мукофотлари тўғрисида" қонунини маъқуллади

Oбуна бўлиш
Олий Мажлис Сенатининг XIV ялпи мажлисида 13 та янги қонун қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар янги таҳрирдаги "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини маъқуллади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Молодожены. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Сенат мажлисида тўй-ҳашамларни тартибга солиш масаласи кўрилади

Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев янги таҳрирдаги қонун тўғрисида маълумотлар бериб, давлат мукофотларини тақиб юриш, сақлаш, мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш бўйича тартиб ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси президентига номзодларни давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича тақдимномани эндиликда Судьялар Олий кенгаши, Марказий Банк, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳисоб палатаси, Марказий сайлов комиссияси, хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилот ва республика ташкилоти раҳбарлари ҳам киритиши мумкинлиги белгиланмоқда", — деб таъкидлади қўмита раиси.

Янгиликлар лентаси
0