Россия ва Қозоғистонга ишлагани кетаётганларга 1 апрелдан имтиёзли чипта сотиш бошланади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin
Пассажир держит посадочные талоны на самолет компании Air Berlin - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунда улар бўлғуси иш жойи, йўл маршрути ва кетиш истагидаги санаси кўрсатилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасига рўйхатга олинишлари керак бўлади

ТОШКЕНТ, 30 мар – Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия ва Қозоғистонда ишлаш учун йўлга чиқаётган фуқароларга имтиёзли чипталар сотилиши 1 апрелдан бошланишини маълум қилди.

Чегирмали чипта - Sputnik Ўзбекистон
Чет элга кетаётган мигрантлар қандай қилиб чегирмали чипта олиши мумкин ?

Агентлик матбуот хизматининг билдиришича, Россия ва Қозоғистонда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқаётган фуқаролар валюта ҳисоби очиш ва махсус "VISA-migrant" карталари олиш, плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ёки эконом класс авиачипталарни 20 фоизгача чегирма билан махсус кассалардан олиш, шунингдек темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда бир марталик беғараз тўловни олиш учун ўзлари яшаб турган тумандаги Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишлари лозим.

Бунда улар бўлғуси иш жойи, йўл маршрути ва кетиш истагидаги санаси кўрсатилган ҳолда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасига рўйхатга олинишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорни имзолаганди. Ҳужжатда меҳнат мигрантлари учун қатор имтиёзлар белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0