Боғча тарбиячиси тарбияланувчиларни урганлиги юзасидан суриштирув ишлари бошланди

© Foto : STRИзбиение ребенка. Постановочное фото
Избиение ребенка. Постановочное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳи суриштирув ишларини бошлаган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда боғча тарбиячиси болаларга қўл кўтараётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди.

Бу интернет фойдаланувчиларининг кескин фикрларига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Мактабгача таълим вазирлиги суриштирув бошлаганлиги хабар қилинмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг билдиришича, мазкур ҳолат бўйича махсус ишчи гуруҳи суриштирув ишларини бошлаган. Махкур гуруҳ воқеага ойдинлик киритади.

"Мазкур ҳолат юзасидан ўтказиладиган текширув раҳбариятнинг махсус назорати остига олинди. Текширув якунлари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги жамоатчиликни хабардор қилиб боради", — дейилади вазирлик матбуот хизмати томонидан.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Адлия вазирлиги республикадаги ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видео кузатув техникаси билан жиҳозланишини маълум қилганди.

Янгиликлар лентаси
0