Жамият

Жиззах вилоятига ҳоким сайланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах шаҳри Заргарлик маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди. - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Президентнинг Жиззахга ташрифи: пахта экспорти, боғча ва мактабларда камералар ўрнатилиши

Хабарда айтилишича, "Манас" қишлоғидаги маданият саройида 30 март куни халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Вилоятда янги саноат корхоналари ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни давом эттириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди. Пахта майдонини қисқартириш эвазига мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар ташкил этиш, лалми ерларга экспортбоп экинлар экиш, тоғолди ҳудудларда доривор ўсимликлар етиштириш, чорвачиликни ривожлантириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Президент тавсиясига биноан Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб сайланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала