Жамият

Ўзбекистонлик курсантлар халқаро олимпиадада учинчи ўринни эгаллашди

© Фото: Министерство обороны УзбекистанаНа Международной олимпиаде по иностранному языку среди курсантов высших военных образовательных учреждений и вузов
На Международной олимпиаде по иностранному языку среди курсантов высших военных образовательных учреждений и вузов - Sputnik Ўзбекистон
Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти жамоаси якуний натижаларга кўра Халқаро олимпиадада учинчи ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Чет тили йўналишида биринчи марта Халқаро олимпиадада иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари учинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Торжественное мероприятие посвященной возвращению домой. Ташкентский военный округ, город Чирчик - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонлик ҳарбийлар илк бор халқаро олимпиадада иштирок этади

Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти жамоаси якуний натижаларга кўра Халқаро олимпиадада учинчи ўринни эгаллади.

26-30 март кунлари Арманистоннинг Ереван шаҳридаги Монте-Мелконян ҳарбий коллежида бўлиб ўтган олимпиадада Мудофаа вазирлигига қарашли Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари "Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик" дастури тайёрлаш маркази инглиз тили кафедраси мудири Иля Зверев бошчилигидаги Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти 3-босқич курсанти Аббос Раҳимжонов ва 2-босиқ курсантлари Лазиз Раҳимов, Бекпўлат Боқижоновлардан иборат жамоа иштирок этди.

© Фото: Министерство обороны УзбекистанаНа Международной олимпиаде по иностранному языку среди курсантов высших военных образовательных учреждений и вузов
На Международной олимпиаде по иностранному языку среди курсантов высших военных образовательных учреждений и вузов - Sputnik Ўзбекистон
На Международной олимпиаде по иностранному языку среди курсантов высших военных образовательных учреждений и вузов
Мазкур олимпиадада Россия Федерацияси, Беларус, Ўзбекистон ва Қозоғистон респбликалари ҳамда мезбон давлат курсантларидан иборат 9 жамоа қатнашди.

Халқаро олимпиаданинг энг юқори поғонасидан Россия Ҳарбий университети курсантлари жой олган бўлса, Арманистоннинг Вазген Саркисян номидаги Ҳарбий университет жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритди.

Ўзбекистон шарафини халқаро мусобақада муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар 1 апрел куни И. Каримов номидаги Халқаро аэропортида кутиб олинади.

Курсантлар ўртасидаги Халқаро олимпиаданинг навбатдаги баҳслари (математика бўйича) 2-6 апрел кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Радиоэлектроника ва алоқа ҳарбий-муҳандислик институтида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон шарафини Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари ҳимоя қилишади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала