UzAirways Тошкент-Нью-Йорк авиарейси нархини туширди

Oбуна бўлиш
Парвозлар Боинг 787 Дримлайнер самолётида амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. "Ўзбекистан хаво йуллари" МАК 2018 йил 31 мартдан Тошкент — Нью-Йорк — Тошкент йўналиши бўйича чипталар нархини арзонлаштирди. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.

Узбекские авиалинии приняли в эксплуатацию еще один самолет Boeing 787-8 Dreamliner - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади

Ушбу йўналишга "S" классидаги чипталарнинг нархи бир томон учун 288 еврогача қадар (89 еврога), иккала йўналиш бўйича эса 496 еврогача (125 евро) туширилган.

"О" классидаги чипталар нархи 377 еврогача (60 евро), иккала йўналиш бўйича 621 еврогача (100 евро) арзонлашди.

Эслатиб ўтамиз, парвозлар Боинг 787 Дримлайнер самолётида амалга оширилади.

Янги турдаги самолётлардан фойдаланиш учун Ўзбекистонда икки инструктор ва 18 учувчидан иборат парвоз отряди тузилган. 

Янгиликлар лентаси
0