Жамият

Мирзиёев мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев "Фориш" тоғ-дала полигонини бориб кўрди

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифининг иккинчи куни "Фориш" тоғ-дала полигонини бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг яшаши, жанговар ўқув машғулотлари ўтказиши учун яратилган шароитлар билан танишди. Панорамали электрон ўқ отиш тренажёри, аскарлар ётоқхонаси, машқ ва саф майдончаларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев бу ерни намунавий полигонга айлантириш, янги концепция ишлаб чиқиб, мамлакатдаги барча ҳарбий полигонларни модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди.

Военнослужащие обучаются в Инха - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ҳарбий хизматчилар Инҳа университетида малака оширмоқда

"Полигонлар ҳарбий хизматчиларнинг амалий кўникмаларини ошириш билан бирга ғояга хизмат қилиши зарур. Бу ер ифтихор, ғурур, куч, билим маскани бўлиши керак", деди Ўзбекистон раҳбари.

"Фориш" полигони майдони текислик, мураккаб тоғ ва қоялардан иборат. Бу ерда ўтказилаётган тайёргарлик машғулотлари батальон тактик гуруҳларнинг тоғ ва чўл ҳудудларида, фавқулодда ўзгарувчан вазиятларда, ҳар қандай об-ҳаво шароитида топшириқларни тўла бажаришга ўргатади. Жанговар ҳаракатларни ташкиллаштириш ва тактик ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилади.

Президент ташрифи чоғида 25 хил ўқув-машғулот машқлари намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев республикада ишлаб чиқарилаётган ҳарбий анжомлар ва аскарларнинг сафар таомларини ҳам кўздан кечирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала