Жанубий вокзалга қайси йўналишдаги поездлар келиб тўхташи маълум қилинди

© railway.uzМакет южного железнодорожного вокзала в Ташкенте
Макет южного железнодорожного вокзала в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлайди

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" Тошкент Жанубий вокзалидан қайси поездлар жўнатилиши ва кутиб олиниши ҳақида хабар берди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Тошкент жанубий темир йўл вокзалининг макети - Sputnik Ўзбекистон
Муқобили бўлмайди: "Тошкент-жанубий" темир йўл вокзали тубдан таъмирланмоқда
Тошкент Жанубий вокзали ўз ишини жорий йилнинг 4 апрелидан бошлайди. Маълумотларга кўра, вокзал бир вақтнинг ўзида 500 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлиб, бир кеча кундузда 20 000 нафар йўловчилар 19 поездларда кутиб олинади ва кузатилади.

Демак, Тошкент Жанубий вокзалидан қуйидаги йўналишлар бўйича поездлар жўнатилади ва кутиб олинади:

Тошкент — Урганч; Тошкент — Бухоро; Тошкент — Андижон; Тошкент — Қўнғирод; Тошкент — Термиз; Тошкент — Сариосиё; Андижон — Бухоро; 

Андижон — Урганч; Андижон — Термиз; Тошкент — Бухоро (шарқ); Тошкент — Термиз (Насаф); Тошкент — Андижон (O`zbekiston)

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлар:

Тошкент — Ходжикент; Тошкент — Ховос; Тошкент — Бекобод; Тошкент — Сирдарё; Тошкент — Гулистон

Тошкент Жанубий вокзали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ замонавий архитектура талаблари асосида тубдан рекострукция қилинди. Вокзалнинг умумий майдони 9,2 гектар бўлиб, 650 метрлик 3 та перронга эга.

Янгиликлар лентаси
0