Самарқанд ҳокими: энди солиқлар ўзимизда қолади

© Sputnik / Михаил ГенисВъезд в город Самарканд
Въезд в город Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокими тадбиркорликни ривожлантириш, бошқа вилоятларга оқиб кетаётган солиқларни қайтариш ва янги иш ўринлари яратиш ҳақида гапирди.

ТОШКЕНТ, 2 апр – Sputnik. Кеча 1 апрел куни Самарқанд вилояти Тадбиркорларга кўмаклашиш марказида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев иштирокида мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда вилоят ҳокими Жаҳон банки, Ислом ривожланиш банки ва бошқа ҳалқаро молия институтлари томонидан Самарқанд вилояти учун 450 миллион доллар маблағ ажратилганини ва ушбу маблағлар боғдорчилик, чорвачилик, ишлаб чиқариш билан шуғулланишни ният қилган тадбиркорларга имтиёзли керадит шаклида берилади.

Женщина полет траву - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятини ободонлаштириш жамғармаси ташкил этилади - Президент қарори

Туробжон Жўраев айтишига қараганда, тадбиркорларни ривожлантириш ва кўрилаётган бошқа чоралар натижасида 2018 йилнинг ўзида Самарқанд вилоятида 120 минг иш ўринлари яратилади.

“Вилоятимизда 3,715 минг аҳоли  яшайди. Расман 95 минг киши ишсиз. 2018 йилнинг ўзида 120 минг иш ўринлари яратамиз, бу қатъий режа. Бу борада барча секторлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган. Мана кўрасизлар, келаси йил иш излаб бошқа мамлакатларга чиқиб кетган ёшларимиз ҳам қайтиб келишади. Ҳаммани иш билан таъминлаймиз!”, — деди вилоят ҳокими.

Ундан ташқари ҳоким ўз фаолиятини Самарқанд вилояти ҳудудида олиб бориб, лекин миллиардлаб солиқларни Тошкент шаҳрига ёки бошқа вилоятлар ғазнасига тўлаётган корхоналарга ҳам эътибор қаратди.

“Бритиш-Американ-Тобакко” компанияси Ургут тумани аҳолисига тамаки эктириб, уни Фарҳод шаҳарчамизда сигарет қилиб, йилига 600 миллиард сўм миқдоридаги солиқни Тошкент шаҳридаги бир туманга тўлайди. Самарқанд чой қадоқлаш фабрикаси 100 йилдан бери Самарқандда фаолият юритиб, у ҳам 40 миллард сўм солиғини Тошкент шаҳридаги бир туманга тўлайди. Нуробод, Қўшработ, Пахтачи туманидаги конлар ўз солиғини Навоий вилоятига тўлайди, умуман, вилоятда ишлаб, бошқа шаҳарларга тўланадиган солиқ бир триллион етти юз миллиард сўм экан. Мен президентдан ана шу солиқлар ўзимизга тўланишини таъминлаб беришини илтимос қилдим ва илтимосим ижобий ҳал қилинди”, − деди Туробжон Жўраев.

Вилоят ҳокими айтишига қараганда, солиқлари бошқа вилоятларга оқиб кетаётган мана шу туманлар давлат дотациясида эканини ҳам айтиб ўтди.  

“Энг қизиғи, ана шу Нуробод, Қўшработ, Пахтачи туманлари дотацияда ўтиришибди. Энди у туманлардаги корхоналар солиғи ўша туманларнинг ўзида қолдирилса, дотациядан ҳам чиқишади, ривожланиб ҳам кетишади”, — деб ишон билдирди ҳоким.

Маҳаллий ОАВлар хабарига асосан.

Янгиликлар лентаси
0