Маданият

Китоб, кўча ва бюст: Ўзбекистонда Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги кенг нишонланади

© Sputnik / Юрий Иванов / Фотобанкка ўтишЧингиз Айтматов
Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Давлат раҳбари кўрсатмаси билан буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилади

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти қарори эълон қилинди.

"Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган "ўзбек иши", "пахта иши" каби ноҳақ сиёсий кампаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида халқимизнинг шаъни ва обрў-эътиборини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилганини эл-юртимиз ҳамиша миннатдорлик билан эслайди. Бетакрор ижодкорнинг давлатимиз томонидан "Дўстлик" ва "Буюк хизматлари учун" орденлари билан тақдирлангани ҳам шундан далолат беради.

Чингиз Айтматов - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Айтматовнинг қирғиз тилида нашр қилинмаган асари топилди

Атоқли адиб ўзбек адабиёти ва санъатининг йирик намояндалари билан яқин дўст ва ижодий ҳамкор бўлгани ёш адибларимиз учун юксак ибрат намунасидир", — дейилади ҳужжат матнида.

Давлат раҳбари кўрсатмаси билан буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузилади. Ташкилий қўмита чора-тадбирлари режасида: "Чингиз Айтматов ва Ўзбекистон" номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш, Айтматов ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш, ёзувчи асарлари асосида янги спектакль саҳналаштириш ва бадиий фильм суратга олиш, адиб хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига Чингиз Айтматов номини бериш, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-мактабда адиб бюстини ўрнатиш кўзда тутиллган.

Президент Алмазбек Атамбаев и Президент Шавкат Мирзиёев подписали Декларацию О стратегическом партнерстве, укреплении доверия, добрососедства между Кыргызской Республикой и Республикой Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Атамбаев - Мирзиёевга: Мен сизни ҳамиша ўзимни акам деб ҳисоблаганман
Шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда "Чингиз Айтматов ва ўзбек адабиёти" мавзусида илмий конференция ўтказилади.

Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш кўзда тутилган.

2018 йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида атоқли адиб хотирасига бағишланган ижодий кеча ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала