Собиқ-репортёр: Оқ уйда ядровий ҳужумлар ва пашшалардан ҳимоя машғулотлари ўтилмоқда

© Sputnik / Владимир ФедоренкоБелый Дом в Вашингтоне
Белый Дом в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Washington Postнинг собиқ журналисти ҳозирда Оқ уйнинг оммавий қирғин қуролидан кўра муҳимроқ муаммоси борлигини таъкидлаган. "Улар ядровий қишга тайёр эканликлари билан бир қаторда, айни вақтдаги муҳимроқ муаммо - пашшаларга қарши кураш олиб боришмоқда. Туз билан ўйланган милтиқлар ёрдамида", - деб ёзади нашр

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Вашингтондаги Оқ уй ходимлари оммавий қирғин қуроли билан ҳужум қилинган тақдирда махфий бункерда жон сақлашлари мумкин. Бункер Оқ уй остида бунёд этилган, ҳозирча эса улар ортга ташлаб бўлмас муаммо — пашшаларга қарши кураш олиб боришмоқда, деб ёзган ўзининг "Трампнинг Оқ уйи — ўйин қоидаларининг ўзгариши" номли китобида Washington Post нашрининг собиқ репортёри Рональд Кесслер.

Штаб-квартира Министерства обороны США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга қўшни давлатларнинг уруш шароитига тайёрлигини ўрганмоқда - ОАВ
Washington Examiner ушбу китобдан иқтибослар келтирган.

Кесслернинг сўзларига кўра, бункер Барак Обама президентлиги даврида Оқ уйнинг ғарбий қаноти тагида "Қиёмат куни сценарийси" ҳолати юз бериши эҳтимолига қарши қурилган.

Умумий ҳажми 376 миллионлик қурилиш лойиҳаси 2010 йилда бошланган. Қурилишнинг расмий мақсади сифатида электрўтказиш ва ҳаво намлигини бир хилда сақлаш тизимини яхшилаш кўрсатилган.

Аммо журналистларда узоқ вақтгача у ерда бункер қурилаётгани ҳақида гумонлар бўлган, деб қўшимча қилган собиқ репортёр.

"Обама президентлигининг сўнгги даврида бунёд этилган чуқурлиги беш қаватдан кам бўлмаган бункер оммавий қирғин қуроли қўлланилган тақдирда Оқ уйнинг бутун ғарбий қанотини ўз ичига сиғдириши мумкин", — дейилади Кесслер китобида. Китоб муаллифи бункернинг мавжудлиги "махфийлаштирилган"и ҳақида қўшимча қилган.

АҚШнинг 45 президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Обама олиб ташлаган Черчилль ҳайкалини Оқ уйга қайтарди
Washington Postнинг собиқ журналисти ҳозирда Оқ уйнинг оммавий қирғин қуролидан кўра муҳимроқ муаммоси борлигини таъкидлаган. "Улар ядровий қишга тайёр эканликлари билан бир қаторда, айни вақтдаги муҳимроқ муаммо — пашшаларга қарши кураш олиб боришмоқда. Туз билан ўйланган милтиқлар ёрдамида", — деб ёзади нашр.

"Ботқоқлик устида қурилган Ғарбий қанотни пашшалар ўраб олмоқда. Трамп пашшалардан нафратланади. Ишчилар пашшаларни босим остида бўлган туз билан ўқланган милтиқ ёрдамида ўлдиришмоқда", — деб ёзган журналист ўзининг китобида.

Оқ уйнинг шарқий қаноти остида яна бир бункер бўлиб, журналист сўзларига кўра, у президентнинг фавқулодда операциялари бўйича маркази деб номланади.

Кесслер шунингдек, ўз китобида Трампга бир кунда турли одамлардан олтитадан саккизтагача таҳдидлар бўлиши ҳақида ёзган. Барак Обама ва кичик Жорж Бушларга ҳам шунчадан таҳдид қилинган, деб ёзган нашр.

Янгиликлар лентаси
0