Маданият

Ўзбекистонда икки йил ичида 50дан ортиқ кинотеатр қурилади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЗрители сидят в кинотеатре
Зрители сидят в кинотеатре - Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирда ёзги, бир ва икки қаватли кинотеатрларнинг намунавий лойиҳалари тасдиқланган

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йил охирига қадар намунавий лойиҳа бўйича 50дан ортиқ кинотеатр қурилиши режалаштирилган, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
“Ўзбеккино” кинолойиҳалар учун сценарийлар танловини эълон қилди

Ҳозирда ёзги, бир ва икки қаватли кинотеатрларнинг намунавий лойиҳалари тасдиқланган. Охирги икки турдаги кинотеатрларда ҳар бири 50тадан ўринга мўлжалланган иккитадан зал бўлади.

"Айни пайтда бу кинотеатрлар қандай жиҳозланишини ўрганмоқдамиз. Улар албатта давр талабига мувофиқ бўлиши аниқ. Кинотеатрлар фаолиятини ташкил этиш учун уларни миллий ва замонавий фильмлар премьералари билан таъминлайдиган махсус Прокат маркази ташкил қилинади", — деди "Ўзбеккино" Миллий агентлиги техник бўлими бошлиғи Баҳодир Муҳаммедов Sputnik мухбирига.

Унинг сўзларига кўра, кинотеатрлар сони сезиларли равишда ошиши ҳам мумкин, ҳозирда лойиҳани молиялаштириш масалалари кўриб чиқилмоқда. Суҳбатдошнинг айтишича,Ўзбекистон Миллий банки ушбу объектларни қуриш билан шуғулланадиган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берувчи асосий банк бўлади.

"Кредитлар имтиёзли 7 фоизли ставкада берилади. Банкдан кредит олган тадбиркор намунавий лойиҳалардан бири бўйича объект қуриши ва стандартларга мос равишда жиҳозлаши лозим бўлади. Келгусида ягона чипта тизими, интернет ва мобил иловалар орқали чипта сотишни жорий этиш режалаштирилган", — деди Муҳаммедов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил августида Ўзбекистон президенти миллий кинематографияни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурини имзолаганди. 2018 йилда 20та, 2020 йилдан бошлаб эса йилига 30тадан тўлиқ метражли бадиий фильмни молиялаштириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, илмий-оммабоп, бадиий-услубий фильмлар, киноальманахлар, киножурналлар ва мультфильмлар яратилиши учун ҳам маблағ ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала