Тошкентда ўқувчи мактаб директорини ургани ҳақидаги хабар исботини топмади - ХТВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишСоциальная сеть "Фейсбук"
Социальная сеть Фейсбук - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. 31 март куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" гуруҳида Тошкент шаҳридаги 315-сонли мактаб директорини 9-синф ўқувчиси калтаклагани ҳақида фойдаланувчилардан бири қолдирган хабар исботини топмади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат масъул мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Унда келтирилган важлар ўз исботини топмади. Мактаб раҳбари ва ўқувчи ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик содир бўлмаган.

"Шунингдек, мактаб директори томонидан тикув машиналарининг талон-тарож қилингани ҳамда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пуллари ўзлаштирилгани тўғрисидаги важлар масъул идора вакилларидан иборат махсус гуруҳ томонидан ўрганилганда тасдиғини топмади", — дейилади матбуот хизмати хабарида.

© СкриншотСкриншот страницы Фейсбук Минобразования Узбекистана
Скриншот страницы Фейсбук Минобразования Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Скриншот страницы Фейсбук Минобразования Узбекистана

Хабар қилинишича, муаллиф томонидан қолдирилган постда мактаб раҳбарини обрўсизлантириш ва унга нисбатан туҳмат қилиш аломатлари борлиги сабаб ҳозирда ушбу иш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан текширувлар якунида қўшимча маълумот берилади.

Халқ таълими вазирлиги соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда жамоатчилик билан ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0