Спорт

Шоҳжаҳон Эргашев дунёнинг энг кучли боксчилари ўнталигига кирди

© ok.ruШохжаҳон Эргашев
Шохжаҳон Эргашев - Sputnik Ўзбекистон
"Амир Темур авлоди" тахаллуси билан машҳур Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 11та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг энг кучли боксчилар рейтингида ўнталик рўйхатдан жой олди.
Эргашев биринчи ярим ўрта вазн тоифасида рейтингнинг тўққизинчи поғонасидан жой олди.

Мазкур тоифада россиялик Эдуард Трояновский етакчилик қилмоқда.

"Амир Темур авлоди" тахаллуси билан машҳур Шоҳжаҳон Эргашев профессионал рингда 11та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган. Унинг охирги жанги шу йилнинг январида америкалик Сони Фредриксонга қарши ўтказилган ва ўзбек боксчиси уни учинчи раундда техник нокаутга учратганди.

Эргашев 28 апрел куни хитойлик Жимин Вангга қарши навбатдаги жангини ўтказади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала