Сиёсат

Дели шаҳрида ўзбек-ҳинд дўстлик жамияти ўз иш фаолиятини тиклади

© Sputnik / Виталий Савельев / Фотобанкка ўтишЦентральная часть города Дели
Центральная часть города Дели - Sputnik Ўзбекистон
Дели шаҳрида ўзбек-ҳинд дўстлик жамияти 2001 йилда нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олинган.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Дели шаҳрида 9 йиллик танаффусдан сўнг ўзбек-ҳинд дўстлик жамияти ўз иш фаолиятини тиклади, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Узбекские военнослужащие - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ОАВ: Ўзбекистонда Ҳиндистон мудофаа заводи қурилиши мумкин

"Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистон равнақи учун ҳисса қўшишига ҳаракат қилмоқдамиз. Хусусан, фан, таълим ва маъданият соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш борасида иш олиб бормоқдамиз. Ташкилот имкониятлари орқали турли соҳалардаги талабалар ва мутахассисларни алмашишни йўлга қўйиш жуда муҳимдир", — деб таъкидлади жамият раиси Анил Кумар Шастри.

Ушбу жамият 2001 йилда нотижорат ташкилот сифатида рўйхатга олинган. Унинг асосий вазифаси — икки давлат ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдир.

Бундан аввал, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куз мавсумида Ҳиндистонга ташриф режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, март ойида мамлакатлар ҳамкорликда Тошкентда тадбиркорликни ривожлантириш марказини ташкил этиши ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала