Москвадаги "Персей" савдо марказида ёнғин чиқди: бир нафар киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишСотрудники противопожарной службы МЧС РФ на тушении пожара в детском торговом центре "Персей" в Москве
Сотрудники противопожарной службы МЧС РФ на тушении пожара в детском торговом центре Персей в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Москванинг шарқий қисмида жойлашган "Персей" савдо марказида ёнғин чиқди. Ҳозирда қутқарувчилар савдо марказидан одамларни эвакуация қилишмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди. 

"Ёнғинга 2-чи даража берилди. Жабрланганлар бор. Одамлар захира чиқиш йўллар орқали эвакуация қилинмоқда", — деб таъкидлади агенликка суҳбатдош.

Москва ФВВ ББ матбуот хизмати ушбу савдо марказида ёнғин чиққанлигини тасдиқлади.

"Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин савдо марказининг 4-чи қаватида юзага келган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Зудлик билан воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб боришган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади", — дейилган хабарда.

Кейинчалик, савдо марказнинг бир нафар ходими ҳалок бўлганлиги ҳамда 3 нафар ёнғин хавфсизлиги ходимлари жабрланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳудудда ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0