Жамият

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга янги қатновларни йўлга қўяди

Қозон шаҳрига янги тўғридан-тўғри парвозлар Самарқанддан якшанба куни, Фарғонадан сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 29 апрелдан бошлаб Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга қўшимча қатновларни амалга оширади.

Самолет авиакомпании S7 - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
S7 Airlines Москвадан Самарқандга парвозларни амалга оширишни бошлайди

"Қозон шаҳрига парвозлар сонини кўпайтириш Ўзбекистон билан Татаристон ўртасида иқтисодий ва гуманитар йўналишларда алоқаларни ривожланиши ва йўналишда талабнинг ортиши билан боғлиқ", — дейилган хабарда.

Қозон шаҳрига янги тўғридан-тўғри парвозлар Самарқанддан якшанба куни, Фарғонадан сешанба ва жума кунлари амалга оширилади. Парвозлар замонавий А320 самолётларида амалга оширилади.

Ҳозирги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ҳафтада икки марта Тошкент-Қозон йўналишида парвоз амалга оширилади. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала