Ўзбекистонда Брежневни олиб юрган "Чайка" лимузини сотувга қўйилди

© Sputnik / Стрингер"Чайка" на выставке ретро-автомобилей в Ташкенте
Чайка на выставке ретро-автомобилей в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур "Чайка" машинасида электр ойна кўтариш ва иситиш тизимлари, туманга қарши фаралар ўрнатилган, ойналари қорайтирилган ҳамда ўриндиқлар чармдан ишланган.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. "Юла" сайтида 1980 йилда ишлаб чиқарилган ГАЗ-13 "Чайка" машинаси сотувга қўйилганлиги тўғрисида эълон пайдо бўлди.

Машина эгаси сўзларига кўра, ушбу лимузин элчихона гаражи таркибида бўлган. 1982 йилда эса Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф чоғида МК КПСС бош котиби Леонид Брежнев бу машинада олиб юрилганлигини маълум қилди. Машина нархи — 30 миллион рубл, деб ёзади Motor нашри.

"Чайка" машинаси шу вақтга қадар икки эгасини алмаштириб, 2 минг кмни юришга улгурди. Машина оригинал двигателни ҳам сақланиб қолди — 5,53 литрли V-шаклидаги (восьмерка) двигатель қуввати — 195 от кучига эга. Машина замонавий уч босқичли гидромеханик коробкага эга. Лимузин 20 сонияда "юзга" чиқиши мумкин. Максимал тезлиги — 160 км/с.

Мазкур "Чайка" машинасида электр ойна кўтариш ва иситиш тизимлари, туманга қарши фаралар ўрнатилган, ойналари қорайтирилган ҳамда ўриндиқлар чармдан ишланган.

Бундан аввал, сотувга бошқа ҳукумат автомашинаси — ГАЗ-12 ЗИМ сотувга қўйилганлиги ҳақида хабар қилинганди. Ушбу машинага Nissan двигатели ва автоматик трансмиссия ўрнатилиб, салон ичи ўзгартирилган. Машинанинг нархи 20 миллион рубл деб баҳоланган.

Янгиликлар лентаси
0