Тошкент ШИИББ “Хабар.уз” сайтида берилган маълумот мутлақо асоссиз эканлигини билдирди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЕще больше госуслуг можно будет получить через интернет
Еще больше госуслуг можно будет получить через интернет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
4 апрел куни “Хабар.уз” ахборот-таҳлилий портали “Тошкент шаҳар ИИББ икки йилдан бери бир фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб бермаяпти” сарлавҳали мақолани чоп этган

ТОШКЕНТ, 5 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ “Хабар.уз” сайтида берилган мақолага нисбатан расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, 4 апрел куни “Хабар.уз” ахборот-таҳлилий портали “Тошкент шаҳар ИИББ икки йилдан бери бир фуқаронинг мурожаатини ҳал қилиб бермаяпти” сарлавҳали мақолани чоп этган. Унда Тошкент шаҳар ИИББ фуқаро Б.Жалоловнинг фуқаро С.Болтаевга нисбатан билдирган даъвосига қонунан чора кўрилмаётгани ҳақида сўз борган.

“Тошкент шаҳар ИИББ фуқаро Б.Жалоловнинг мурожаатига қонунан чора кўрилмаётгани ҳақидаги маълумот мутлақо асоссиз эканини расман маълум қилади”, — дейилади баёнотда.

Тошкент шаҳар ИИББ Б.Жалоловнинг Шайхонтоҳур тумани ИИБ, Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа юқори турувчи ташкилотларга С.Болтаевни фирибгарлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида ҳамда чора кўрмаётгани учун Тошкент шаҳар ИИББ устидан ариза билан бир неча бор мурожаат қилганини тасдиқлайди.

© СкриншотСайт ГУВД Ташкента
Сайт ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Сайт ГУВД Ташкента

Баёнотга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Б.Жалоловнинг ҳар бир аризаси ўз вақтида кўриб чиқилган ва унга ёзма равишда жавоб қайтарилган.

Бундан ташқари, фуқаро Б.Жалолов Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан қабул қилиниб, С.Болтаевнинг хатти-ҳаракатларига нисбатан миллий қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланмагани боис, унинг даъво аризаси рад қилингани маълум қилинган. Шу муносабат билан, Б.Жалоловга фуқаролар ўртасидаги низоларни келтириб чиқарувчи ўзаро келишувлар кўриб чиқиладиган фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълумот беришича, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди пленумининг “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, фирибгарлик — ўзгалар мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қонунга хилоф равишда ва текин қўлга киритишда ифодаланади.

Ушбу қарорнинг 9-моддасида фуқаролик-ҳуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган ҳолларда, низо фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, ўзаро фуқаролик низоларида жиноят белгилари мавжуд бўлмаганлиги учун, жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва томонларга мазкур масала юзасидан фуқаролик ишлари судларига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилади.

Янгиликлар лентаси
0