Урганчлик талаба пиёз ва анор чиқиндиларидан бўёқ олиш усулини ихтиро қилди

© Sputnik / Асатур ЕсаянцГранат
Гранат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Урганч Бахмал" текстил корхонаси талабанинг ихтиросига қизиқиш билдирди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Урганч Давлат университетининг биринчи курс талабаси К.Сапарбаев пиёз ва анор чиқиндиларидан бўёқ олиш усулини ихтиро қилди. бу ҳақда ЎзЛиДеП Хоразм вилояти кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик олимлар шўр ерларни ювиш усулини ихтиро қилишди

Хабарда айтилишича, ЎзЛиДеП Хоразм вилояти кенгаши “Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини оширишда инновацион технологияларнинг роли” мавзуида семинар тренинг ташкил этди. Семинарда талаба ўзининг “Мева-сабзавот чиқиндиларини қайта ишлаш биотехнологияси ва унинг экологик хусусиятлари” деб номланган инновацион лойиҳасини тақдим этди.

Сапарбоев илмий раҳбари билан биргаликда пиёз ва анор чиқиндиларидан тўрт хил рангдаги бўёқ олиш усулини ихтиро қилди.

Семинарда қатнашган "Урганч Бахмал" текстил корхонаси талабанинг ихтиросига қизиқиш билдирди.

Янгиликлар лентаси
0