Россия Ўзбекистонга экзотик меваларни етказиб беришни режалаштирмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрилавок с фруктами и овощами
Прилавок с фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таиланддан республикага манго, авокадо ва киви етказиб берилади.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Меваларни экспорт-импорт операцияларни амалга оширишга ихтисослаштирилган Россия улгуржи савдо компанияси "АйБаРус" Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Заготовка сена в фермерском хозяйстве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга олиб кириладиган трактор ва юк машиналар божхона тўловларидан озод этилади

Ҳозирги кунда "АйБаРус" ва яна 4 та Россия компаниялари Тошкентга келишган. Улар WorldFood Uzbekistan кўргазмасида Россия экспозициясини таништиришмоқда. Стенд ташкилотчиси Россиянинг халқаро иқтисодий алоқалар ва ташқи савдони ривожлантириш Кенгаши бўлди.

"Россия стендида 5 та компания ҳавола этилган. Улар ёғ-мой, соус, кетчуп, тез пишадиган озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек мева ва савзавотларни экспорт-импорт операциялари билан шуғулланишади. Россиянинг жамоавий стенди илк бор бундай кўргазмада иштирок этмоқда", — деб жавоб берди Sputnik мухбирига кенгаш вакили Елизавета Литвин.

Унинг сўзларига кўра, 3 кунлик кўргазмада ўзбек шериклар билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган. "АйБаРус" компанияси Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотларни харид қилиш, шунингдек Таиланддан Ўзбекистонга экзотик мевалар — манго, авокадо, киви ва бошқа меваларни етказиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.

"Ҳар бир компания қизиқ маҳсулотларни таклиф қилмоқда, аминманки, кўргазма якуни бўйича шартномалар имзоланади. Биз ўз томонимиздан Ўзбекистон билан ишларни жадаллаштирмоқчимиз. Чунки бу бозорда Россия компанияларда катта қизиқиш борлигини кўрмоқдамиз. Ҳозир шу йилда бир неча бизнес-миссияларни ташкил қилишни кўриб чиқмоқдамиз. Улар ичида нафақат Россия компанияларига, балки хорижий компанияларга ҳам кўзда тутилган", — деди Елизавета Литвин.

Продукция фермеров Бухары - Sputnik Ўзбекистон
Март ойида мевалар қимматлади, сабзавотлар арзонлади – инфляция 1,1%ни ташкил этди

Умуман, суҳбатдошнинг фикрича, бугунги кунда кенгаш Ўзбекистон билан ҳамкорликни қилиш бўйича барча имкониятларни кўриб чиқмоқда. Режаларда, масалан, республикада тиббиёт кўргазмасига Россия компанияларини олиб келиш, тармоқ вазирлик ва идоралар алоқаларни яхшилаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил кўргазмада 26 давлатдан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этишмоқда. Улар ичида Австрия, Беларус, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Голландия, БАА, Корея, Россия, Словакия, Словения, АҚШ, Туркия, Украина, Франция ва бошқалар.

Киров вилояти экспортни қўллаб-қувватлаш маркази, Олтой экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича мувофиқлаштириш маркази, Смоленск ишлаб чиқарувчилар уюшмаси ҳамда Беларус корхоналари коллектив стенди биринчи марта намойиш этилди.

Янгиликлар лентаси
0