Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

© Пресс служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с новыми домами, построенным в Яшнабадском районе
Шавкат Мирзиёев ознакомился с новыми домами, построенным в Яшнабадском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ерда президентнинг "2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани "Олмос" маҳалла фуқаролар йиғинида қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бу ерда президентнинг "2017 – 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда.

Ушбу турар жойлар 1 440 хонадондан иборат бўлиб, Ватан ҳимоячиларига топширилади. Ўзига хос ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар барпо этилади.

Давлат раҳбари ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди.

Президент шу ерда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди.

Янгиликлар лентаси
0