Ўзбекистон ва Туркия имтиёзли савдо тўғрисида шартномасини тайёрлашмоқда

© Министерство внешней торговли УзбекистанаУзбекистан и Турция готовят Соглашение о преференциальной торговле
Узбекистан и Турция готовят Соглашение о преференциальной торговле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар имтиёзлар қўлланиладиган товарлар рўйхатини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида Туркия делегация вакиллари иштирокида икки давлат ўртасида имтиёзли савдо тўғрисида шартнома лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича иккинчи учрашув ўтказилди. Бу ҳақда бугун ушбу вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Стамбул, Турция - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги фуқароларни Туркиядаги меҳмонхоналарда ишлашга таклиф этмоқда

Музокараларда Ўзбекистон томонидан Ташқи савдо, Ташқи ишлар, Адлия, Иқтисодиёт вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўзбекекспертиза" АЖ дан экспертлар қатнашди.

Музокаралар марказида имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳасининг матни, шунингдек, икки давлат ўртасидаги савдо муносабатлари доирасида имтиёзлар тақдим этиладиган товарлар рўйхати бўлди.

2017 йил 25 октябрда Ўзбекистон президенти ташрифи чоғида ўзбек-турк савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилганди.

Янгиликлар лентаси
0