Жамият

Тошкент вилоятида 2021 йилгача бизнес-авиацияси учун аэропорт қурилади

© Узбекские авиалинииСамолет бизнес-класса в аэропорту Ташкента
Самолет бизнес-класса в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Аэропорт ҳудудида учиш-қўниш чизиғи ва соатига 250 йўловчини ўтказиш имкониятига эга бўлган терминал барпо этиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2018-2020 йиллар "Тошкент-Шимолий" аэродром базасида бизнес-авиацияси учун аэропорт қуришни режалаштиришмоқда.

Туризм
Тошкент аэропортида янги терминал апрель ойининг охирида ишга тушади

"Ҳозирги вақтда аэропортни лойиҳалаштириш жараёни кетмоқда, умумий қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган", — деб хабар қилди РИА Новости ушбу ишлардан хабардор бўлган манбаага асосан.

Суҳбатдошнинг сўзларига кўра, шу йилнинг иккинчи ярим йиллигида лойиҳани бош пудратчини танлаш бўйича танлов эълон қилиш режалаштирилган.

Биринчи босқичда (2018-2010 й.) учиш-қўниш чизиғи ва соатига 250 йўловчини ўтказиш имкониятига эга бўлган терминал барпо этиш режалаштирилган. Иккинчи босқичда қўшимча инфратузилма, меҳмонхона мажмуаси қурилади.

Бошланғич босқични молиялаштириш (140 миллион доллар) хорижий кредитлар ва "Ўзбекистон темир йўллар" ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, шу йил бошида "Тошкент-Шарқий" аэродроми ҳукумат қарорига асосан Мудофаа вазирлигидан "Ўзбекистон темир йўллари"га ўтказиб берилган.

2017 йил декабрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Тошкент-Шарқий" аэродромни такомиллаштириш лойиҳаси билан танишиш чоғида Ўзбекистондан бизнес-авиациясини ривожлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтганди.

"Тошкент-Шарқий" аэродроми Тошкент вилоятида жойлашган. Собиқ совет иттифоқ пайтида ушбу аэродромдан ҳарбийларни Афғонистонга ўтказиш учун фойдаланилган. Собиқ совет иттифоқи парчалангандан сўнг аэродром В.Чкалов номидаги Тошкент авиация корхонасига, 2007 йилда эса Мудофаа вазирлигига ўтказилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала