Жамият

Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Сергей Субботин / Фотобанкка ўтишПортфели
Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар

ТОШКЕНТ, 7 апр- Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Хабарга кўра, подполковник Касимов Файзулла Фахриллаевич Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Худайбергенов Илхомбой Тилавбаевич Тошкент вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди.

Полковник Сафаров Бахриддин Ўролович Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Хасанов Акил Ахатович, Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Холов Фахриддин Илмурадович тайинланди,

Шунингдек, подполковник Ахмеджанов Музаффар Халматович Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани, подполковник Абдужалилов Тохиржон Тўйчибоевич Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ИИБ, подполковник Юлдашев Акмалжон Фозилжонович Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ ва майор Болтаев Мурод Мамаражабович Сурхондарё вилояти Ангор тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинландилар.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала